1985 йил 16 август куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
2006 й. Тошкент темир йўл муҳандислари институти бакалавр босқичини тамомлаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби:
2019 й. Менеджер, Бизнесни бошқариш магистри,
2022 й. Молия технологиялари магистри.
2002 - 2005 йй. - Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ободонлаштириш бошқармаси қошидаги йўл қурилиш ва таъмирлаш бўлими ишчиси
2006 - 2007 йй. - “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК “Ўзбекистон” локомотив депоси меҳнатга ҳақ тўлаш бўлими муҳандиси
2007 - 2010 йй. - “Ўзбекистон темир йўллари» ДАК локомотивлардан фойдаланиш бошқармаси меҳнатни ташкил этиш шуъбаси 2- тоифали мухандиси, шу шуъба бошлиғи, локомотивларни давлатлараро кесишув пунктларига кириш бўйича 2-тоифали муҳандиси
2011 - 2014 йй. - “Ўзбекистон темир йўллари” “Ўзтемирйўлйўловчи” ОАЖ йўловчи поездларга жойларни тақсимлаш ва усулларни ишлаб чиқариш шуъбасининг 1-тоифали муҳандиси, етакчи муҳандиси
2014 - 2014 йй. - “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК раисининг биринчи ўринбосари ёрдамчиси
2014 - 2016 йй. - “Ўзбекистон темир йўллари” “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ маркетинг бўлими етакчи муҳандиси, ходимлар бўлими бошлиғи
2016 - 2019 йй. - “Ўзбекистон темир йўллари” “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ персоналларни бошқариш бўлими бошлиғи
2019 - 2020 йй. - “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ канцелярия бошлиғи, котибият бошлиғи ўринбосари
2020 - 2023 йй. - “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси ҳузуридаги котибият бошлиғи ижро этишни назорат қилиш бўйича ўринбосари, бошқарма бошлиғи, бошқаруви раиси ҳузуридаги котибият бошлиғи
2023 - 2023 йй. - “Ўзбекистон темир йўллари” Махсус дирекция ўринбосари
2023 й. ҳ.в. - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Инсон ресурсларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи
Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Мактабгача ва мактаб таълими тизимида кадрлар сиёсати соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда кадрларни саралаб олиш ва жой-жойига қўйишнинг максимал даражада шаффоф ва адолатли тартибини жорий этиш;
муваффақиятли хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда менежментнинг замонавий тизимлари асосида кадрлар билан ишлаш механизмини такомиллаштириш;
кадрларни бошқариш соҳасида ходимлар таркибининг сон ва сифат хусусиятлари Вазирлик олдида турган вазифаларга мувофиқ келишига эришиш ва уни сақлаб қолишга йўналтирилган сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш;
меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжларини Вазирликнинг олдида турган вазифаларга, уларни ривожлантириш стратегияларига, шунингдек, меҳнат бозоридаги ўзгариб бораётган ташқи ва ички конюнктурага мос равишда қаноатлантириш;
Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилот ва муассасалар ходимлари учун мансаб поғоналаридан кўтарилишда меҳнат фаолиятини ахлоқ-ирода сифатлари, иқтидори ва кўникмаларини обектив баҳолашга асосланган тенг имкониятлар яратилишини таъминлаш ва назоратга олиш;
кадрлар салоҳиятини доимий ривожлантириш ва максимал тўлиқ иштирок этишини таъминлаш асосида Вазирлик олдида турган вазифаларга эришишда ҳар бир ходимнинг шахсий ҳиссасини оширишда кўмаклашиш;
ходимларда юксак касбий одоб-ахлоқни, коррупцияга қарши туриш маданиятини ва унга тоқат қилиб бўлмайдиган муносабатни шакллантириш бўйича таъсирчан чораларни кўриш;
мунтазам асосда кадрларнинг профессионал даражасини ошириш, бунда уларнинг узлуксиз таълим олишини (соҳага оид ва юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда), шу жумладан хорижда ташкил этиш.