Сайт тест режимида ишламоқда

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР (ПФ-6247)

.

Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар РЎЙХАТИ (ПФ-6247)

Ахборотнинг тури, тоифалар номланиши (параметрлар) 1-чорак
маълумотлари
2-чорак
маълумотлари
3-чорак
маълумотлари
4-чорак
маълумотлари
Янгиланган сана
1.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ўз фаолиятига оид ҳисоботи (давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар бундан мустасно). (ПФ-6247, 1-банд)

05.01.2024 йил
2. Давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан давлат харидларини амалга оширувчи шахслар томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар). (ПФ-6247, 3-банд)

10.01.2024 йил
3. Мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари (хизмат сафарининг ёки ташрифнинг мақсади, суткалик пул, транспорт ва яшаш билан боғлиқ харажатлар (давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар бундан мустасно). (ПФ-6247, 4-банд)

10.01.2024 йил
4. Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобига харид қилиниши режалаштирилган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги маълумотлар (харид эълон қилинишидан камида 6 ой олдин). (ПФ-6247, 5-банд)

05.01.2024 йил
5.

Давлат харидлари ва инвестиция лойиҳалари доирасида ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш бўйича ташкил этиладиган харид комиссияларининг таркиби тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан:

харид комиссияси таркибини тасдиқлаш ҳақидаги қарор;

харид комиссияси аъзоларининг маълумотлари (фамилияси, исми ва отасининг исми, иш жойи ва эгаллаб турган лавозими). (ПФ-6247, 6-банд)

5.01.2024 йил
6. Тасдиқланган йиллик харажатлар сметаси билан бир қаторда, унинг ижроси, шу жумладан объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари, автомототранспорт воситаларини сотиб олиш ва сақлаш харажатлари тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар. (ПФ-6247, 14-банд)

10.01.2024 йил
7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги хизмат автомототранспорт воситалари, хизмат уйлари ва бошқа кўчмас мулклар, қурилиши тугалланмаган объектлар тўғрисидаги маълумотлар (тезкор-қидирув, ҳарбий ва бошқа махсус хизматларда фойдаланиладиган ашёлар бундан мустасно). (ПФ-6247, 15-банд)

10.01.2024 йил
8. Лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришга ваколатли ҳамда хабарномаларни қабул қиладиган органларнинг ҳудудлар кесимида масъул ходимлари, шу жумладан ушбу тоифадаги ҳужжатларни беришни ташкиллаштирадиган тегишли комиссия аъзолари (фамилияси, исми ва отасининг исми, эгаллаб турган лавозими) тўғрисидаги маълумотлар. (ПФ-6247, 16-банд)

 

10.01.2024 йил
9.

Қуйидаги лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар эгаларининг исми ва фамилиялари:

хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

банк фаолиятини амалга ошириш;

маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш;

фармацевтика фаолияти;

кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолияти;

нефть, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти;

магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни таъмирлаш фаолияти;

импорт контрактларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш;

давлат ўрмон фондига кирмайдиган захира ерларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш. (ПФ-6247, 17-банд)

09.01.2024 йил
10.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан:

жамоатчилик кенгашининг тасдиқланган аъзолари ҳақидаги маълумотлар билан бир қаторда уларнинг алоқа маълумотлари (телефон, почта ва электрон манзиллари);

жамоатчилик кенгашининг йиғилишлари ва кун тартибидаги масалалар. (ПФ-6247, 29-банд)

09.01.2024 йил
11.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тасдиқланган ярим йиллик ва (ёки) йиллик иш режалари (давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар бундан мустасно). (ПФ-6247, 30-банд)

10.01.2024 йил
12.

Давлат органларига доимий фойдаланиш учун берилган ер майдонлари ва бошқа мол-мулкларни давлат-хусусий шериклик асосида олган юридик ва жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотлар. (ПФ-6247, 31-банд)

09.01.2024 йил
13.

Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идораларнинг ташқи ёки ишончли бошқарувга берилган давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари, ишончли бошқарувчи томонидан жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар тўғрисидаги маълумотлар. (ПФ-6247, 32-банд)

09.01.2024 йил
14.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг таркибига кирувчи давлат муассасаларининг номи, фаолият тури, функция ва ваколатлари ҳамда раҳбарлари тўғрисидаги маълумотлар қуйидаги ҳаволада (ПФ-6247, 34-банд)

(Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги таркибидаги Республика ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмалар)

↗️ Республика ташкилотлари


↗️ Ҳудудий бўлинмалар

09.01.2024 йил
15. Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш учун берилган аризалар навбати (рўйхати) тўғрисидаги (ариза навбатга қўйилган сана, рўйхатдаги тартиб рақами, ёш гуруҳи ҳамда ташкилот рақами) маълумотлар (ПФ-6247, 37-банд).

↗️ search.mpe.uz

*Изоҳ: Онлайн навбатни реал вақт ҳолатида кўриш.

09.01.2024 йил
16. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида давлат харидларини амалга ошириш тартиб-таомилларини белгиловчи харид комиссиясининг ички идоравий тартиби (низом, регламент, йўриқнома ёки бошқа ички идоравий ҳужжат) (ПФ-6247, 38-банд)

09.01.2024 йил
17. Бўш иш ўринлари (марказий, ҳудудий ва тизим ташкилотларида), ↗️ ишга қабул қилиш шартлари, ↗️ номзодларга қўйиладиган талаблар ва тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар (ПФ-6247, 39-банд)

24.01.2024 йил
18. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларга тақдим этилган грант ва ижтимоий буюртма лойиҳалари ҳақидаги маълумотлар, шу жумладан ғолиб бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва уларнинг буюртма доирасида бажарган ишлари юзасидан ҳисоботлари ҳақидаги маълумотлар (ПФ-6247, 40-банд).

Ҳар ярим йилда 1.12.2023 йил
 

 

*Ушбу маълумотларни расмий веб-сайтга жойлаштиришга масъул: Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими бош мутахассиси Ихтиёр МАХМАТҚУЛОВ
*Боғланиш учун тел.: +99855-503-74-00

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu