Сайт тест режимида ишламоқда

Лойиҳалар

.
logo

Educare

Ижтимоий-психологик, тиббий-психологик, психологик-педагогик модулларни ўз ичига олган, ўқувчиларнинг психологиясида кузатиладиган индивидуал ва тизимли муаммоларни бартараф этишга қаратилган турли хил дастурларнинг видео материаллар ва услубий қулланмалар, шунингдек, ўқитувчиларнинг психологик билим ва кўникмаларини шакллантириш, уларнинг таълим тизимидаги фаолияти, шахсий ҳаётидаги қийинчиликларни енгиш кўникмаларини ошириш, мактаб ўқитувчилари жамоасидаги психологик иқлимни яхшилаш, ўқувчилар билан ишлашда психологик усуллардан фойдаланиш, стрессли вазиятларда ўзини бошқариш, мактаб ўқувчиларининг ота-оналари билан ишлашнинг муҳим жиҳатларига алоҳида эътибор қаратиш бўйича турли видео материаллар.

logo

Maktab.uz

Масофавий таълим платформаси. Ушбу платформа масофавий таълим жараёнини амалиётга кенг жорий етиш, таълим беришда инновацион шакл ва усулларидан самарали фойдаланиш, синфлар кесимида барча мавзулар бўйича видеодарслар базасини яратиш имкониятини беради.

logo

Uzbekcoders.uz

Дастурлашни ўрганиш учун очиқ ва бепул онлайн платформа. Ушбу онлайн portal 4 та йўналиш (маълумотлар таҳлили (Дата analysis), android иловалар (Android), Front-Енд, Фулл-Stack) бўйича истаган кишига ИТ-мутахассисликларни мутлақо бепул ўрганиш имкониятини беради.

logo

Onlinedu.uz

Узлуксиз касбий таълим платформаси.

logo

Ish.uzedu.uz

Ушбу тизим бўш иш ўринлари бўйича маълумотларни еълон қилиш ва малакали кадрларни топишга ҳамда уларни иш билан таъминлаш имкониятини яратади.

logo

Ustozmukofoti.uz

Портал замонавий талабларни инобатга олган ҳолда халқаро тажриба асосида танлов ўтказиш орқали фаол ва салоҳиятли педагог ва мураббийларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш мақсадида ишлаб чиқилган.

logo

Olympiad.uzedu.uz

Фан олимпиадаларининг онлайн платформаси бўлиб, онлайн олимпиадалар ташкил етиш ва иқтидорли ўқувчилар базасини шакллантириш ахборот тизими. Ушбу тизим орқали 4-11-синф ўқувчилари масофадан туриб 6 та фандан олимпиадаларда иштирок етиш имконини беради.

logo

Idea.uzedu.uz

Мазкур платформа ўқувчи-ёшларнинг халқ таълими тизимини ривожлантириш бўйича ғоя ва таклифларини шакллантириш ва уларни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган. Ушбу платформанинг мақсади фойдаланувчиларнинг таклиф ва ғояларини йиғиш, саралаш ва амалиётга жорий етишга йўналтириш, инновацияларни жорий етишда фуқароларнинг иштирокини таъминлашдан иборат.

logo

Kundalik.com

Электрон баҳолаш тизими, ота-она ва ўқувчиларга дарсларни ўзлаштиришни онлайн кузатиш ва monitoring қилиш имкониятини беради. Республика бўйича 2020-2021 ўқув йилида 2 500 дан ортиқ мактабда електрон журнал Kundalik.com тизими жорий етилди. 2021-2022 ўқув йилида еса 4 мингдан ортиқ мактабларда жорий етилиши режалаштирилган.

logo

e-shahodatnoma.uz

Электрон шаҳодатнома платформаси. Мактаб таълими тизимидаги мактаб битирувчилари тўғрисидаги маълумотларни автоматлаштириш мақсадида "Электрон шаҳодатнома" автоматлаштирилган ахборот тизими ишга туширилди. 

logo

Kitob.uz

Ўқувчилар ўртасида китобхонликни янада кенгайтириш бўйича електрон portal. Kitob.uz ахборот тизимига 3 608 дан ортиқ адабиётларнинг електрон ва audio шакллари юкланди. Шунингдек, порталнинг Android ва иос операцион тизимлари учун mobil иловалари ишга туширилди ҳамда 20 мингга яқин фойдаланувчилар томонидан юклаб олинди.

logo

Erp.maktab.uz

Халқ таълими тизимини бошқаришнинг дастурий мажмуаси (ЕРП) ишлаб чиқилди ва амалиётга босқичма-босқич жорий етилмоқда. Ушбу дастурий мажмуа 13 дан ортиқ ташқи маълумотлар базаси билан интеграция қилинди. ЕРП дастурий мажмуаси орқали халқ таълими тизимига оид барча йўналишдаги статистик, маълумотларни алмашиш йўлга қўйилади. Бу дастурий мажмуа мактаблар сони, синфлар сони, ўқувчилар сони, ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати бўйича маълумотлар базасини яратиш ва уларни доимий monitoring қилиш имкониятини яратади. Ҳозирда ЕРП тизимида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) билан боғланган ҳолда ўқувчилар ва ўқитувчилар базаси яратилди.

logo

My.maktab.uz

Умумтаълим мактабларига ўқувчиларни онлайн қабул қилиш тизими. Ушбу тизим ота-оналарга қулайлик яратиш, вақтни тежаш ва бюрократик тўсиқларни камайтириш каби шароитларни яратади.

logo

"Замонавий мактаб"ларни баҳолаш жараёнини ташкил етиш" лойиҳаси

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 26-ноябрдаги ПҚ-4537-сонли "Замонавий мактаб"ларни ташкил етиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Лойиҳа доирасида "Замонавий мактаб"ларни баҳолаш жараёнини ташкил етиш бўйича халқаро тажриба, миллий тизимдаги ҳолат ўрганилди ҳамда лойиҳанинг консепсияси тасдиқланди. Шу билан биргаликда, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда "Замонавий мактаб"ларга қўйиладиган талаблар, тартиб ва методикалар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. 2020-йилда ишлаб чиқилган талаблар, тартиб ва методика асосида республика бўйича 11 та мактабда апробация ўтказилди. 2021-йилда еса яна 42 та мактабда апробация ўтказилди, талаблар такомиллаштирилди, июл ойи охирига қадар сертификат бериш режалаштирилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu