Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОЗОҒИСТОН ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ИККИ ТОМОНЛАМА БИТИМЛАРНИ ЯНГИЛАШ ТЎҒРИСИДА КЕЛИШИБ ОЛДИ

24 декабрь 2021 йил
image

Жорий йилнинг 23 декабрь куни Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазири Асхат Аймагамбетов билан ҳамкорлик бўйича янги келишувни ишлаб чиқишни муҳокама қилди. 

Икки давлат ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги аввалги келишув 1994 йилда имзоланган эди. Янгиланган ҳужжат ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва уни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

photo2021-12-2415-56-05.jpg

Шунингдек, Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазири Асхат Аймагамбетов билан бўлиб ўтган учрашувда келгусидаги ўзаро ҳамкорлик имкониятлари, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва тажриба алмашиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги ўртасида илгари имзоланган таълим соҳасидаги икки томонлама ва бошқа ҳамкорлик бўйича битимларни янгилаш тўғрисида келишиб олинди.

Бахтиёр Саидов Қозоғистон пойтахтидаги қатор мактабларда бўлиб, давлат-хусусий шериклик тизими, қозоқ мактабларида аҳоли жон бошига молиялаштириш, таълим жараёнига интеграциялашган рақамли лойиҳалар билан танишди. 

photo2021-12-2415-56-47.jpg

Аввалроқ Ўзбекистон Халқ таълими вазири Нурсултон шаҳридаги бир қатор мактабларда бўлгани ҳақида хабар бергандик.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu