Сайт тест режимида ишламоқда

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ! ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ҲАМДА «ТОНГ ЮЛДУЗИ» ГАЗEТАСИ ҲАМКОРЛИКДА «МУСТАҚИЛЛИК МАДҲИ – БОЛАЛАР ИЖОДИДА» РEСПУБЛИКА АНЪАНАВИЙ ИЖОДИЙ ИШЛАР ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

13 июль 2022 йил
image

Янги Ўзбекистон – мамлакатимиз тараққиётининг мутлақо янги босқичига қадам қўйиши, эришаётган залворли ютуқларимиз эътирофи. Юртимизда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда.

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Мустақиллик мадҳи – болалар ижодида» Республика анъанавий ижодий ишлар танловини эълон қилади. Танлов иштирокчилари ўз ижодий ишлари­да Истиқлолдан сўнг эришган ютуқларимиз, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бунёдкорлик ишларини акс эттиришлари мумкин.

Танловни ўтказишдан мақсад, аввало, ўқувчиларимизнинг ижодий салоҳиятини кашф қилиш, шу билан бирга, уларни газетхонликка жалб этишдан иборатдир.

Танловга тақдим этиладиган назм, наср ва тасвирий санъат йўналишидаги ижодий ишларга қўшиб, «Тонг юлдузи» газетасига обуна бўлганлик ҳақидаги квитанция нусхасини ҳам қўшиб юбориши шарт.

Ижодий ишлар жорий йилнинг 25 августига қадар қабул қилинади ва ғолиблар сентябрь ойида тақдирланади.

Танлов иштирокчилари ижодий ишларни қуйидаги манзилга юборишлари мумкин:

Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси 30-уй, «Тонг юлдузи» газетаси таҳририяти.

tongyulduzi1929@umail.uz – электрон почтаси; 94-645-90-70 – телеграм рақами.

Ижодий ишларни «Мустақиллик мадҳи – болалар ижодида» танловига деб ёзишни ҳамда сиз билан боғланиш учун телефон рақамни ёзиб юборишни унутманг!

Ғолибларни қимматбаҳо совғалар кутмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu