Сайт тест режимида ишламоқда

ЯНГИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАН КЎКДАЛА ТУМАНИДАГИ МАКТАБЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА

27 май 2022 йил
image

Давлатимиз Раҳбарининг шу йили 21-22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда жойларда халқ таълими соҳасидаги муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиш мақсадида Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Қашқадарёда ўрганишда бўлиб турибди.

Дастлаб, ишчи гуруҳ янги ташкил этилган Кўкдала туманида бўлиб, туман халқ таълими бўлими учун тайёрланган бино ҳамда 112-мактаб ва унинг янги қурилган филиалида бўлди.

4444.jpg

Вилоят халқ таълими бошқармасига қисқа муддатда Кўкдала туман халқ таълими бўлимига малакали кадрларни жалб этиш, ходимлар учун барча шароитларни яратиш кўрсатмаси берилди.

444444.jpg

Вилоят ҳокимлиги томонидан янги барпо этилган 220 ўринли 112-мактаб филиалида қурилиш ва жиҳозлашни ниҳоясига етказган ҳолда янги ўқув йилида алоҳида мактаб сифатида фаолиятини йўлга қўйиш белгилаб олинди.

Янги ташкил этилган Кўкдала туманида 96 та мактаб фаолият юритади ва уларда 41 минг нафар ўқувчи таълим олади.

33333.jpg

Юртбошимизнинг вилоятга ташрифи давомида берган топшириқлари асосида Кўкдалада Инвестиция дастуридан ташқари 1 та 330 ўринли янги мактаб, 4 та мактабга қўшимча ўқув биноси қурилади ҳамда 4 та мактаб филиали реконструкция қилиниб, замонавий қиёфага келтирилади. Мазкур ишлар шу йилнинг ўзида амалга оширилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu