Сайт тест режимида ишламоқда

ОНЛАЙН ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ҲАМ МАКТАБЛАРДА ИСИТИШ ТИЗИМИ УЗЛУКСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ

25 январь 2022 йил
image

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 24 январидан бир ой муддатга умумтаълим мактабларида ўқув жараёни “онлайн” шаклга ўтказилди, ўқитувчилар мактабларда ўзларининг лавозим мажбуриятлари билан боғлиқ фаолиятни давом эттиришлари белгиланди. Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда ўқитувчилардан болалар мактабга келмаслиги сабабли мактабларда иситиш тизими ўчириб қўйилиши юзасидан мурожаатлар келиб тушди.

Шуларни инобатга олган ҳолда Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев мактабларда иссиқлик таъминотини узлуксизлигини таъминлаш юзасидан ZOOM платформаси орқали ҳудудлардаги масъуллар билан видеоконференция орқали тезкор йиғилиш ўтказди.

Вазир ўринбосари ҳудудларга мактабларда иш фаолиятини амалга ошираётган ўқитувчиларга зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўриш бўйича кўрсатма берди. Жумладан барча мактаблар куз-қиш мавсумига тайёрлиги, синф хоналарини иситишга барча зарур воситалар мавжудлиги боис мактабларда иситиш тизимини узлуксизлигини таъминлашга вилоят бошқарма бошлиқларига шахсан масъул эканликлари қайд этилди.

Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларда агар мактабда иссиқлик тизими билан боғлиқ муаммо мавжуд бўлган тақдирда вазирликнинг ҳудудлардаги штабларига (https://t.me/uzedu/10876) ҳамда @maktab_uzedubot боти орқали мурожаат қилиш мумкинлигини эслатиб ўтади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu