Сайт тест режимида ишламоқда

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ НАМАНГАНДАГИ 34 ЙИЛДАН БУЁН ТАЪМИРЛАНМАГАН ҲАМДА АЛОҲИДА ТАЪЛИМ ЭҲТИЁЖЛАРИ МАВЖУД БОЛАЛАРГА ИХТИСОСЛАШГАН МАКТАБЛАРДА БЎЛДИ

27 апрель 2022 йил
image

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларни энг қуйи тизим - мактабларгача етказиш, педагогларнинг жамият ривожи, мамлакат тараққиёти ва келажак авлод олдидаги масъулиятини ошириш учун Халқ таълими вазирлиги мутассаддилари Наманган вилоятидаги мактаблар фаолиятини ўрганмоқда.

Дастлаб, Тўрақўрғон туманидаги 48-алоҳида таълим эҳтиёжлари мавжуд мактаб-интернатида ўқувчиларга яратилган шароитлар билан танишилди. Мазкур таълим муассасасида ўқувчилар эҳтиёжидан келиб чиқиб, касб-ҳунарга ўргатишга алоҳида эътибор қаратилади. Шу боис махсус фанлардан қўлланма (дарслик) ва кўргазмали қуроллар яратиш, мутахассисларни тайёрлаш зарурлиги таъкидланди. Бу қўлланмалар Тошкент давлат педагогига университети билан ҳамкорликда тайёрланиши режалаштирилди.

photo2022-04-2717-19-29.jpg

Шунингдек, тумандаги 7-мактабда бўлиб, мавжуд муаммолар ўрганилди. Мазкур мактаб қурилганидан, яъни 1988 йилдан буён таъмирланмаганлиги, таълим олиш учун шароитлар етарли бўлмаганлиги боис, келгуси 2023 йилда  Инвестиция дастури доирасида мукаммал таъмирлашга киритилади.

Юқори синф (9-10-синф) ўқувчилари билан самимий мулоқот қилинди. Уларнинг келажак касблари, мактабда олаётган билимлари савол-жавоблар орқали аниқланиб, ҳаётда қайси касбни танлашидан қатъий назар энг етук бўлиб етишлари ҳақида тавсиялар берилди.

photo2022-04-2717-19-32.jpg

 

Педагоглар билан суҳбатда ўқувчиларнинг муносиб билим олиши, Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиёти, саноат ва бошқа соҳаларда ҳам зарур бўладиган касблар билан ўқувчиларни таништириш ҳақида кўрсатмалар берилди. Мактабнинг 2 нафар иқтидорли ўқувчисига ўқишдаги муваффақиятлари учун ноутбук совға қилинди. Ўқувчиларнинг мутолаага иштиёқини ошириш учун китоблар жамланмаси тақдим қилинди.

Наманган вилоятида ўрганишлар давом этмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu