Сайт тест режимида ишламоқда

ХОТИН-ҚИЗЛАР ҲАМДА БОЛАЛАРГА НИСБАТАН ЗЎРАВОНЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

26 апрель 2022 йил
image

Жорий йилнинг 26 апрель куни Миллий матбуот марказида "Халқ таълими тизимида болалар ўртасида зўравонликка қарши олиб борилаётган ишлар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси, Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари, Ўзбекистонда зўравонликка қарши “Nemolchi.uz” лойиҳаси асосчиcи, "GGC UNNO" нодавлат алоқа агентлиги бош директори ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Анжуман аввалида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев мамлакатимизда болаларга нисбатан бўлаётган зўравонликларнинг олдини олишга катта эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Зўравонликларни бартараф этишда ҳамкорликда олиб борилаётган ишлари учун ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзадега ўз миннатдорчилигини билдирди. 

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлардан мамнун эканини қайд этди. Шу билан бирга болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида Республика ташхис маркази билан ҳамкорликда "Ишонч телефони" ишга туширилишини маълум қилди.

Сўнгра Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова юртимизда хотин-қизлар ҳамда ёш болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олди олиниб, жамиятда уларга нисбатан ҳимоя ордери шакллангани ҳақида батафсил маълумот берди.

hhh.jpg

Шунингдек, тадбирда Халқ таълими вазирлиги, ЮНИСЕФ жамғармаси, “Nemolchi.uz” интернет ресурси, GGC UNNO агентлиги ташаббусига асосан яратилган, оилавий зўравонликни олдини олиш мақсадида ишланган Саҳар гуруҳининг «Аёл» қўшиғига ишланган видеоклип премьераси бўлиб ўтди. 

Матбуот анжумани сўнгида оммавий ахборот воситалари ходимларининг барча саволларига мутасадди ходимлар томонидан батафсил жавоб берилди.

 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu