Сайт тест режимида ишламоқда

МАКТАБЛАРДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН 537 НАФАР ЎРТА МАХСУС МАЪЛУМОТЛИ ЎҚИТУВЧИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА МАҚСАДЛИ ҚАБУЛ ПАРАМЕТРЛАРИ АСОСИДА ТАЛАБАЛИККА ТАВСИЯ ЭТИЛДИ

14 февраль 2022 йил
image

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан олий педагогик маълумотга эга бўлмаган, мактабда ўқитувчи сифатида фаолият олиб бораётган ҳамда “Педагогика” таълим йўналишларига ҳужжат топширган ўқитувчилар учун тўлов-контракт асосида ҳудудлар кесимида жами 500 та ўрин белгиланган эди.

2021/2022 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шакли бўйича “Педагогика” таълим йўналишларига имтиҳонда иштирок этган ўқитувчиларнинг маълумоти шакллантирилган бўлиб, Давлат тест маркази томонидан абитуриентлар рўйхати уларнинг тўплаган баллари ҳамда танлаган таълим йўналишлари устуворлиги бўйича аниқланди. 

Бир қатор ҳудудларда белгиланган сўнгги ўтиш ўрнидаги (бир хил балл тўплаган) номзодларнинг мавжудлиги натижасида жами ўринлар 537 тани ташкил этди.  

Талабаликка тавсия этилган ўқитувчилар рўйхати тегишли олий таълим муассасаларига ўрнатилган тартибда Давлат тест маркази томонидан етказилди.

Иловаларда келтирилган ўқитувчиларнинг кўрсатиб ўтилган олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари сўралади.

Талабаликка тавсия этилган ўқитувчи-педагоглар рўйхати

Қорақалпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Бухоро вилояти

Жиззах вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Наманган вилояти

Самарқанд вилояти

Сирдарё вилояти

Cурхондарё вилояти

Тошкент вилояти

Фарғона вилояти

Хоразм вилояти

Тошкент шаҳри

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu