Сайт тест режимида ишламоқда

ФРАНЦИЯ БИЛАН ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

1 март 2022 йил
image

Жорий йилнинг 1 март куни Халқ таълими вазирлигида Франция элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ҳамда Франция Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Орелия Бушез хоним иштирок этди. 

Учрашув аввалида томонлар бир-бирини Ўзбекистон ва Франция дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 30 йиллиги билан табриклади. Сўнгра икки давлат ўртасидаги таълим соҳасида олиб борилаётган икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

Жумладан, мамлакатимизнинг 704 та мактабида 200 минг нафарга яқин ўқувчи француз тилини ўрганиши, уларнинг тил бўйича кўникмаларини ривожлантириш, педагоглар малакасини оширишга янада кўпроқ эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди. Учрашув давомида Ўзбекистонда инклюзив таълим тизимини ривожлантириш, ўқитувчилар малакасини оширишда Франциянинг тажрибасини ўрганиш таклифи билдирилди.   

Учрашув якунида юртимизнинг умумтаълим мактабларида нафақат француз тили, шу билан бирга, STEM фанларини ўқитилишини такомиллаштириш мақсадида жаҳон тажрибасини француз ўқитувчилари ёрдамида жорий этилиши белгилаб олинди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu