Сайт тест режимида ишламоқда

МАХСУС ЯРМАРКАДА ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ҚЎЛ МЕҲНАТИ БИЛАН ЯРАТИЛГАН ҚАРИЙБ 10 МИЛЛИОН СЎМЛИК БУЮМЛАР СОТИЛДИ

21 апрель 2022 йил
image


 

Жорий йилнинг 21 апрель куни Тошкент шаҳри, Яшнобод туманидаги 103-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида “Моҳир қўллардан — меҳрли қўлларга” шиори остида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ярмаркани ташкил этишдан асосий мақсад имконияти чекланган ўқувчиларнинг касб-ҳунар орқали даромад топишларини рағбатлантириш саналади.

Меҳнат ярмаркасидан ўқувчилар қўл меҳнати билан тайёрланган, кундалик ҳаётда зарур бўладиган уй-рўзғор анжомлари, қандолатчилик маҳсулотлари, тасвирий санъат намуналари, тикувчилик, тўқувчилик буюмлари, замонавий кийим-кечаклар ўрин олди.

photo2022-04-2115-32-14.jpg

Ўқувчилар сартарошлик, қандолатчилик, дурадгорлик, тўқувчилик, тикувчилик, косиблик анжомларини ўзлари таълим олаётган мактаб-интернатининг махсус ўқув-амалиёт хоналарида ясаган.

Ҳунарманд ўқувчилар томонидан тайёрланган маҳсулотлар, буюмлар кўргазмага қўйилиш билан чекланиб қолмасдан, улар сотувга ҳам чиқарила бошлагани  меҳнат ярмаркаси иштирокчилари томонидан алоҳида эътироф этилди. 

Тадбир сўнгида ҳунар ўрганишга қизиқадиган ўқувчилар билан индивидуал шуғулланиб, уларни қўл меҳнатига ўргатиб, касб-ҳунарга йўналтираётган ўқитувчи ва мураббийлар тақдирланди.

photo2022-04-2115-32-31.jpgЯрмаркага ташриф буюрувчилар томонидан ўқувчиларнинг қўл меҳнати билан ясалган қарийб 10 миллион сўмлик буюмлар харид қилинди. Ушбу маблағлар ўқувчиларнинг касб-ҳунар ўрганишларини янада ривожлантириш учун ҳом-ашёлар харид қилишга сарфланади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu