Сайт тест режимида ишламоқда

АТТЕСТАЦИЯДА ИШТИРОК ЭТГАН ПЕДАГОГЛАР ДИҚҚАТИГА!

20 апрель 2022 йил
image

Айни кунларда аттестациядан ўта олмаган айрим педагоглар томонидан ижтимоий тармоқлар орқали ҳамкасблари ўртасида юқори турувчи ташкилотларга кўпроқ ариза берилса, депутатларга, журналист ва блогерлар мурожаат қилинса, ижтимоий тармоқларда кўпроқ эътирозлар билдирилса, натижалар бекор бўлиб, балл қўшиб берилиши ёки қайта имтиҳон ўтказилиши мумкин дея хато тарғиботлар олиб борилмоқда.

Мазкур масала юзасидан Таълим инспекцияси қуйидагиларни маълум қилади: 

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 сентябрдаги 572-сонли қарори билан тасдиқланган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда аттестация жараёнлари учун апелляция тартиби белгиланган. 

Шунингдек, тест натижасидан норози бўлган педагоглар тестни якунлаган заҳоти махсус бланкни тўлдириб, айнан қайси саволларга эътирози борлигини ёзишлари ёки  веб-сайт орқали мурожаат юборишлари, шунингдек, душанбадан жума кунига қадар соат 09.00дан 18.00га қадар +998 71 231-07-53 (ички рақам 1038 ёки 1011) рақамига мурожаат қилишлари мумкин. 

Унга кўра, эътироз билдирган ҳар бир педагогнинг саволлар варақасида тестлар ушбу фан бўйича мустақил экспертлар томонидан ўрганиб чиқилиб хулоса берилади ва навбатма-навбат жавоб қайтарилади.

Биз эътирозлар бўйича устозларни тинглашга, мулоқот қилишга ва тестларда йўл қўйилган хатоларни кўрсатиб беришга тайёр эканлигимизни маълум қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этган педагогларга жараён натижалари бўйича салбий қарор қабул қилинмайди. Шунингдек, мазкур педагоглар куз ойларида ўтказиладиган синовларда иштирок этишлари мумкин.

Манба: Таълим сифатини назорат
қилиш давлат инспекцияси 

 

 
info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu