Сайт тест режимида ишламоқда

МАКТАБ РАҲБАРЛАРИНИНГ КОМПЕТЕНЦИЯЛАРИ ОШИРИЛМОҚДА

28 март 2022 йил
image

Миробод туманидаги 158-мактабда директорлар учун “Таълим муассасалари раҳбарларининг лидерлик компетенцияларини ошириш ва ўқув жараёнида STEAM усулларидан фойдаланиш” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинар доирасида мактаб раҳбарлари "Суқрот доираси", кейс дарси, саволлар асосида ўқитиш услублари ва тушунчалари билан танишди. Тақдимотлар давомида ўқув материалини ўрганишда қисқа ва узоқ муддатли лойиҳаларини тузиш ва амалга ошириш кўрсатиб берилди.

Семинарда 8-синф ўқувчилари учун Жузеппе Арчибалдо картиналари асосида «Витаминлар» мавзуси бўйича электрон доска, санъат, физика ва кимё элементларидан фойдаланган ҳолда дарс ўтиб берилди.

photo2022-03-2818-05-20.jpg

Молиявий саводхонлик лойиҳасида 6-синф ўқувчилари томонидан “Пулнинг пайдо бўлиш тарихи” ORIENT FINANS BANK томонидан тақдим этилган материаллар асосида намойиш этилди. Дарс иқтисод, математика, адабиёт ва санъат билан боғлаб ўтилди.

8-синф ўқувчилари семинар иштирокчиларига “Гарри Поттер” китоби асосида яратилган ўйинларни технология, ифодали ўқиш, театр санъати, адабиёт ва бошқа усуллардан фойдаланган ҳолда тақдим этди. Бундан ташқари, юқори синф ўқувчилари Java ORACLE Foundation асосларини ўргатиш бўйича билимларини намойиш этди.

Семинар давомида мактаб директорлари Халқ таълими вазирлиги томонидан баҳорги таътил - 23-26 март кунлари ташкил этилган 4 кунлик “ICT4GIRLS Digital Camp” халқаро дастур иштирокчиларининг индивидуал лойиҳалари билан танишди.

photo2022-03-2818-05-23.jpgСеминар якунида мактаб раҳбарларига ўзаро тажриба алмашиш, замонавий, илғор технологияларни ўрганиш ва уларни ўқув жараёнига татбиқ этиб, амалиётда қўллаш тавсия этилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu