Сайт тест режимида ишламоқда

Вазирлик марказий аппарати

.
image

Холиқов
Сухроб
Турсуналиевич

Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва инклюзив таълимни ривожлантириш бўлими бошлиғи

09:00 - 18:00

Холиқов Сухроб Турсуналиевич 1986 йилда Фарғона вилоятида туғилган.

2010 йилда Ўзбекистон Миллий университети, 2017 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

1994-1997 йй. - Жиззах шаҳридаги 3-мактабда математика-физика фани ўқитувчиси

1997-2001 йй. - Жиззах ҳарбий прокуратураси ходими

2001-2002 йй. - Жиззах шаҳридаги 22-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби физика фани ўқитувчиси

2002-2004 йй. - Жиззах шаҳридаги  22-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари

2004-2019 йй. - Жиззах шаҳридаги 22-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори

2019-2022 йй. - Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи

2022-йилдан ҳ.в - Халқ таълими вазирлиги Болаларни ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи

Болаларни ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш бошқармасининг асосий вазифалари ва функциялари:

ривожланишида турли нуқсонлари бўлган ҳамда даволанишга ва соғломлаштиришга муҳтож бўлган болаларнинг ижтимоий кафолатларини таъминловчи чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, уларнинг таълим-тарбия олишлари учун мослашув муҳитини яратиш, имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар)нинг дифференциаллашган тармоқларини мақбуллаштириш;
ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича устувор йўналишларни белгилаш, ногиронларни реабилитация қилиш, ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга доир давлат дастурларини, шунингдек ҳудудий дастурларни шакллантириш ва амалга ошириш;
ногиронларнинг таълим олиши, уларни касбга тайёрлаш ва умумий ўрта таълим муассасаларида, стационар даволаш-профилактика ёки реабилитация қилиш муассасаларида даволанаётган ногирон болалар учун ўқув машғулотлари ташкил этиш;
васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминловчи давлат муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни муқобил жойлаштиришнинг шаклларини (васийлик ва ҳомийликни белгилаш, болани фарзандликка ва оилага тарбияга олиш (патронат), ихтисослаштирилган тарбия, даволаш муассасаларига, ижтимоий ҳимоя муассасаларига жойлаштириш) белгилаш бўйича марказлашган назоратни олиб бориш;
меҳрибонлик уйлари фаолиятини такомиллаштириш, ота-оналар қаровисиз қолган болаларнинг ижтимоий-психологик реабилитациясини ва ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг ижтимоий-меҳнат кўникмалари ҳосил қилишига ва жамиятга уйғунлашувига кўмаклашиш;
ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларининг, шунингдек вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш вазифаларини амалга ошираётган бошқа муассасаларнинг фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш.

info@xtv.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu