Сайт тест режимида ишламоқда

Вазирлик марказий аппарати

.
image

ВАКАНТ
-

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи

2000-2004 йй. – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси

2005-2007 йй. – Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институти талабаси

2002-2006 йй. – «Ўзтемирйўлмаштаъмир» УК газета бош муҳаррири

2005 й. – Марказий банкнинг «Банк ахборотномаси» ва «Банковские ведомости» газеталари мухбири

2005-2008 йй. – «UzReport.uz», «Бизнес-вестник востока» ва «BVV Business Report» Бирлашган таҳририятларида шарҳловчи мухбир

2010-2017 йй. – «Darakchi Media Press» — Darakchi.uz ва «Даракчи» газетаси редактори

2018-2019 йй. – Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси матбуот котиби

2017-2020 йй. – UzAuto Motors АЖ Жамоатчилик билан алоқалар хизмати менеджери

2020 й.- ҳ.в – Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

Матбуот хизматининг асосий вазифалари ва функциялари:

вазирлик фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, вазирликнинг расмий веб-сайтлари, шунингдек бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш;

вазирликда мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий тараққиёти жараёни ҳақида ахборот бериш ва ёритиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

вазирликнинг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш, ижтимоий сўровлар ўтказиш ва бошқа шаклларда жамоатчилик фикрини ўрганиш;

ахборот сиёсати соҳасида зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан самарали амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш;

оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш, ахборот хизматлари билан доимий ишловчи журналистлар ва блогерлар доирасида тезкор маълумотларни тарқатиш, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда кенг аҳоли қатламларининг иштирокини таъминлаш мақсадида экспертлар гуруҳини шакллантириш;

мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида Вазирлик раҳбарларининг чиқишларини ташкил этиш;

ахборот макони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот хуружларига тезкор муносабат билдириш, оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида Вазирлик фаолиятига алоқадор ахборотни тарқатиш бўйича ишларни ташкил қилиш;

давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш учун хабар, маълумот, шарҳ ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

вазирлик фаолияти тўғрисида жамоатчилик фикрини, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг позициясини ўрганиш, долзарб таклифлар ишлаб чиқиш ва улар тўғрисида Вазирлик раҳбариятига ахборот бериб бориш;

вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда маҳаллий оммавий ахборот воситаларида тарқатиш учун хабар, ахборот материаллар, шарҳлар ва ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

вазирлик фаолиятини хорижий оммавий ахборот воситаларида сифатли ёритиш мақсадида ваколатли вазирликлар ва идоралар орқали Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарини, шунингдек хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарини ахборот материаллари (босма маҳсулотлар, фото-, аудио-, видеоматериаллар ва ҳ.к.) билан таъминлаш;

вазирлик ваколатига кирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ҳамда уларнинг тасдиқланган матнларини белгиланган тартибда вазирликнинг расмий веб-сайтларига жойлаштириш;

вазирлик фаолиятига алоқадор матнли, фото-, аудио- ва видео-материаллардан иборат маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаб бориш.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu