Сайт тест режимида ишламоқда

9-11-синф ўқувчилари учун 7 тилдаги намунавий имтиҳон материаллари эълон қилинди

31 март 2023 йил
image

2022-2023-ўқув йилларда ўқувчиларни барча фанлардан давлат якуний аттестациясидан ўтказиш учун имтиҳон билетлари, методик тавсиялар ва ўқув материаллари Республика таълим маркази томонидан ишлаб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ва июнь ойларида мактаб ўқувчиларининг якуний назорат имтиҳонлари бўлиб ўтади. Жумладан 9- ва 11-синфлар учун якуний (битирув) назорат имтиҳонлари жорий йилнинг 26 майидан 15 июнига қадар ташкил этилади.

Имтиҳон материалларини ишлаб чиқишда умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун креатив ва мантиқий фикрлашга йўналтирилган топшириқлар киритилган.

Имтиҳонлар белгиланган муддатда шаффоф, адолатли ва холис ўтказилиши учун барча зарурий чоралар кўрилади.

7 тилда тайёрланган намунавий назорат материалларини юклаб олинг.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu