Сайт тест режимида ишламоқда

Танлов!

15 март 2023 йил
image

ФРАНЦУЗ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ УЧУН ФРАНЦИЯДА МАЛАКА ОШИРИШ ИМКОНИЯТИ!
 
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда Вазирлик тизимидаги француз тили ўқитувчилари учун "Энг яхши француз тили ўқитувчиси" танловини ташкил этмоқда!
 
Танловда кимлар иштирок этиши мумкин?
 
-  Ушбу танловда Ўзбекистон Республикаси давлат умумтаълим мактабларининг француз тили ўқитувчилари қатнашиши мумкин;
-  номзод камида Б1 даражадаги ДЕЛФ/ДАЛФ/ТCФ дипломига ёки сертификатига эга бўлиши керак (ТCФ учун барча тестлардан, шу жумладан ихтиёрий тестлардан ўтиш талаб этилади);
-  илгари ҳеч қачон Францияда амалиёт ўташ учун грантларни қўлга киритмаган бўлиши лозим. 

10 нафар ғолиб ўқитувчилар Францияда икки ҳафталик таълим амалиёти учун грантни қўлга киритади!
 

Танловда иштирок этиш учун мазкур ҳавола орқали ариза топшириш лозим.
 
Рўйхатдан ўтиш жорий йилнинг 31 март кунига қадар давом этади.
  
Танлов икки босқичда - ҳужжатларни саралаш ва суҳбат тарзида бўлиб ўтади. Натижалар шу йилнинг апрел-май ойларида эълон қилиниши режалаштирилган.

Қўшимча маълумот учун (+998) 90 937 39 17, (+998) 99 573 16 40 рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин. 

Шошилинг! Биз билан бирга фаолиятингизда янги чўққиларни забт этинг!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu