Сайт тест режимида ишламоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Колл-маркази томонидан 2023 йилнинг март ойи биринчи ҳафтаси мобайнида аҳоли томонидан келиб тушган долзарб мурожаатлар бўйича маълумотлар тақдим этилди. 

10 март 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Колл-маркази томонидан 2023 йилнинг март ойи биринчи ҳафтаси мобайнида аҳоли томонидан келиб тушган долзарб мурожаатлар бўйича маълумотлар тақдим этилди. 

Унга кўра, ҳафта давомидаги 250 та мурожаат, Экстернат тартибида имтиҳонларда қатнашиш учун аризалар қабули бошланганлиги доирасида бўлиб, қуйида келиб тушган долзарб саволлар ва уларнинг жавоблари келтирилган: 
   
Савол:Экстернат тартибидаги имтиҳонларда иштирок этиш учун ариза бериш (ҳужжат топшириш) муддати қачонгача?
Жавоб: Ариза бериш муддати my.gov.uz портали орқали 1 мартдан 1 майга қадар давом этади. 

Савол: 9-синф доирасида экстернат тартибидаги имтиҳонларда қатнашиш учун қандай ҳужжатлар топшириш керак?
Жавоб: Ўқувчи таълим олган мактаби томонидан тақдим этилган баҳолар табели нусхаси ёки 9-синфни тамомламаганлиги тўғрисидаги маълумотномани ариза бериш жараёнида my.gov.uz порталига киритади.

Савол: 11-синф доирасида экстернат тартибидаги имтиҳонларда қатнашиш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади? 
Жавоб: 9-синфни тамомлаганлик тўғрисидаги шаҳодатномани ҳамда  Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасидан мажбурий ўрта таълимни якунламаганлиги тўғрисидаги маълумотномани my.gov.uz порталига электрон тарзда киритади.

Савол: Агар 9-синфни тамомлаганлик тўғрисида шаҳодатномаси бўлмаса, бир вақтнинг ўзида 9- ва 11-синф доирасида экстернат тартибидаги имтиҳонларда иштирок этиш мумкинми?
Жавоб:Йўқ, мумкин эмас, аввал 9-синф доирасида экстернат тартибидаги имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, кейинги йили 11-синф доирасида иштирок этади. 

Савол:Агар олдин мактабни бошқа вилоятда ўқиган бўлиб, ҳозирда доимий яшаш жойи бошқа вилоятга ўзгарган бўлса, рўйхатдан ўтган манзили бўйича экстернат тартибида имтиҳонларни топшириши мумкинми?
Жавоб:Ҳа, мумкин, рўйхатдан ўтган манзили бўйича экстернат тартибида имтиҳонларда иштирок этади.

Батафсил маълумотлар учун 71-202-09-09 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu