Сайт тест режимида ишламоқда

ВАЗИР СУРХОНДАРЁЛИК ФАХРИЙ УСТОЗЛАРНИ ТАҚДИРЛАДИ

9 март 2023 йил
image

ВАЗИР СУРХОНДАРЁЛИК ФАХРИЙ УСТОЗЛАРНИ ТАҚДИРЛАДИ

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Сурхондарё вилоятида узоқ йиллардан буён ўқувчиларга билим бериб келаётган бир гуруҳ фидойи устозлар билан учрашди.

Учрашув Термиз шаҳридаги 26-сонли мактабда бўлиб ўтди, унда вилоят ҳокими ўринбосари Илҳом Сапаров ҳам иштирок этди. 

Учрашув аввалида вазир Ҳилола Умарова сўзга чиқиб, таълим тизимининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўшиб келаётган ўқитувчиларнинг меҳнатини алоҳида эътироф этиб, ўз миннатдорчилигини билдирди. 

Ўз навбатида устоз педагоглар ҳам мактабгача ва мактаб таълими тизимида амалга оширилаётган янгиликлар, ижобий ўзгаришлар ҳамда жорий этилаётган ташаббуслар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдиришди. 

Учрашув доирасида 30-35 йилдан буён таълим соҳасида фаолият олиб бораётган 20 нафар фахрий устоз “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мулоқот сўнгида фахрий устозлар вазирга ўз таклифларини билдиришди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu