Сайт тест режимида ишламоқда

СУРХОНДАРЁ: ВАЗИР ТИЛ ВА КАСБГА ЎРГАТИШ МАРКАЗЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

9 март 2023 йил
image

СУРХОНДАРЁ: ВАЗИР ТИЛ ВА КАСБГА ЎРГАТИШ МАРКАЗЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Сурхондарё вилояти Денов туманидаги 82-сон мактабда бўлди. 

Ушбу мактабда инглиз, корейс ва япон тиллари ўргатилади. Вазир мактабдаги тил марказида фаолият юритаётган япониялик ўқитувчи Фужинами Саторунинг япон тили дарсларида иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Ҳилола Умарова мазкур таълим муассасасида Кушон давлатига доир тарихий обидалар сақланадиган мактаб музейида ҳам бўлди. 

Бундан ташқари, вазир мактабга ташриф доирасида ўқув биноси яқинида ташкил этилган Касбга ўргатиш маркази фаолияти билан яқиндан танишди. 

Шунингдек, шу куни вазир Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги 2-сонли ихтисослаштирилган мактабда бўлиб, таълим муассасаси фаолияти ҳамда ўқув жараёнларини кўздан кечирди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu