Сайт тест режимида ишламоқда

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди

3 март 2023 йил
image

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги А.П.Хлебушкина номидаги 22-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини оммавий спорт мусобақаларига кенг жалб қилиш ва улар ўртасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғуллантириш самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши томонидан мини-футбол ва волейбол спорт турлари бўйича мусобақаси ташкил этилди.

Қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлган мусобақа Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларнинг бир мақсад йўлида бирлашишига замин яратди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчи-ёшлар Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши томонидан футбол, волейбол ва баскетбол коптоклари, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu