Сайт тест режимида ишламоқда

Таълим соҳасининг масъул раҳбарлари бир пайтнинг ўзида ишидан ажралмаган ҳолда тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкинми?

28 февраль 2023 йил
image

Юрист маслаҳати

 

Мазкур саволга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Юридик бўлими ходимлари жавоб берди:

Давлат фуқаролик хизматчиси педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари тадбиркорлик фаолият билан шуғулланиши, шу жумладан, тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этиши, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлиши, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажариши (акциядорлик жамиятларининг эркин муомалада бўлган акцияларига эгалик қилиш ҳоллари мустасно) тақиқланган.

(Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуни, 13-модда)

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu