Сайт тест режимида ишламоқда

Устозларга Президентимиз билан тушган эсдалик фотосуратлари топширилди

29 декабрь 2022 йил
image

Хабар берилганидек, бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда жойлашган Халқаро конгресс марказида “Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!” мавзусидаги замонавий дарсликлар кўргазмаси билан танишди. Шунингдек, мазкур кўргазма доирасида юртимиздаги умумтаълим мактабларида меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ фаол ўқитувчилар билан учрашди.

Учрашув доирасида ўқитувчилар билан самимий мулоқот олиб борган Президент эсдалик учун тадбир иштирокчилари билан фотосуратга тушди.

Давлатимиз раҳбарининг тегишли топшириғига асосан, бугун Халқ таълими вазирлигида тадбирда иштирок этган бир гуруҳ ўқитувчиларга мазкур эсдалик фотосуратлари топширилди.

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ўқитувчиларга Давлатимиз раҳбари дастхати туширилган фотосуратларни топширар экан, бугунги мулоқотда билдирилган соҳага доир фикрлар мактаб ўқитувчилари фаолиятида катта аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.

Устозлар Президент томонидан тақдим этилган ушбу совғалар ва кўрсатилган юксак эҳтиром учун яна бир бор ўз миннатдорлигини билдириб ўтди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu