Сайт тест режимида ишламоқда

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида Ҳазораспдаги мактабнинг шўрланган ери обод қилиниб, “Мактаб боғи” яратилди

23 ноябрь 2022 йил
image

Ҳазорасп туманидаги 2-сон умумтаълим мактабида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари амалга оширилди.

Мактаб ҳудудининг шўрланган ер қисми обод қилиниб, 472 туп мевали, 305 туп манзарали дарахт кўчатлари экилди ва “Мактаб боғи” яратилди.

Маълумот учун, Хоразм вилоятида умумтаълим мактаблари ҳудудига “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 77 473 туп манзарали, 49 204 туп мевали, 30 114 туп бута, жами 156 791 туп дарахт кўчатлари экилди.

Мактабларда лойиҳа доирасида дарахт кўчатлари экиш ишлари давом этмоқда.

 

Хоразм вилояти халқ таълими
бошқармаси Ахборот хизмати

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu