Сайт тест режимида ишламоқда

“Мактабни яшил масканга айлантирамиз” акцияси доирасидаги танловда иштирок этинг ва қимматбаҳо совға ютиб олинг

8 ноябрь 2022 йил
image

Юртимиз бўйлаб ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Халқ таълими вазирлиги томонидан “Мактабни яшил масканга айлантирамиз” акцияси эълон қилади.

Акция доирасида юртимиздаги барча мактаблар ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида “Яшил мактаб”, “Энг кўп ниҳол эккан ўқитувчи” ва “Мактабим боғи” номинациялари бўйича танловлар ташкил этилмоқда.

Танлов ғолиблари қуйидаги йўналишлар бўйича аниқланади:

“Яшил мактаб” номинацияси — энг кўп режадан орттириб ниҳол эккан, акцияни фаол тарғиб қилиб, парваришлашда ўрнак бўлган мактаблар;

“Энг кўп ниҳол эккан ўқитувчи” номинацияси — акция доирасида энг кўп ниҳол эккан ташаббускор ўқитувчи;

“Мактабим боғи” номинацияси — акция доирасида ўзи томонидан энг кўп ниҳол экиб, парваришлашда фаол иштирок этган ўқувчилар.

Танлов якунларига кўра, Акцияда фаол иштирок этиб, ўрнатилган талаблар асосида энг кўп ниҳол экишга эришган Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги:

3 тадан мактаб — телевизор;

3 нафардан ўқитувчи — телевизор;

3 нафардан ўқувчи — ноутбук билан тақдирланади.

Ҳурматли мактаблар раҳбарияти, ўқитувчи ва ўқувчилар!

Ўз жонажон мактабингиз ҳудудини яшил масканга айлантиришда ўз ҳиссангизни қўшинг.

“Мактабни яшил масканга айлантирамиз” акцияси 10 декабрга қадар давом этади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu