Сайт тест режимида ишламоқда

Масофавий таълимга жалб этилган ўқувчилар дастлабки синов жараёнларида иштирок этди

5 ноябрь 2022 йил
image

Аввал хабар қилинганидек, юртимиз умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида масофавий таълимни босқичма босқич жорий этиб бориш мақсадида “Leader online” дастурининг тажриба-синов жараёнлари ўтказилмоқда.

Мазкур тажрибани амалиётга жорий этиш мақсадида Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган 7-синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирокида суҳбатлар ўтказилди. Шунга кўра, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда туман халқ таълими бўлимлари томонидан 60 нафар (30 нафар ўзбек тилида, 30 нафар рус тилида таълим бериладиган) ўқувчилар рўйхати ота-оналар ва ўқувчиларнинг ўз ихтиёрига асосан шакллантирилди.

 

Бугун пойтахтимизда жойлашган NORDIC INTERNATIONAL UNIVERSITY нодавлат олий таълим муассасасида масофавий таълимга жалб этилган ўқувчиларнинг билим даражасини аниқлашга қаратилган бошланғич синов (кириш тести) жараёнлари ўтказилди.

Унда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 142-мактаб, Олмазор тумани 249-мактаб, Яккасарой тумани 91-ИДУМ, Чилонзор тумани 101-мактабда таҳсил олиб келган жами 60 нафар ўқувчи иштирок этди.

Ўрнатилган тартибга кўра, ўқувчилар умумий сонининг 10 фоизидан ошмаган қисми “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”да рўйхатга қўйилган кам таъминланган оила фарзандларидан иборат.

Синов жараёнларида ўқувчиларнинг математика, инглиз тили ва она тили (рус тилида таълим бериладиган гуруҳ ўқувчилари учун рус тили)дан олган билимлари тест синовлари асосида таҳлил этилди. Якуний натижаларга кўра, ўқувчиларнинг белгиланган фанларга оид мавжуд билимлари ижобий баҳоланди.

Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон нодавлат таълим ташкилотлари уюшмаси ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур масофавий таълим жараёни 2022-2023 ўқув йилининг иккинчи чорагидан бошланади.

Унда “Lider bolalar maktabi” нодавлат таълим муассасаси мутахассислари томонидан ўқувчиларга масофавий бепул таълим бериб борилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu