Сайт тест режимида ишламоқда

Тўхтамурод Жумаев номидаги 2-Қоракўл математика олимпиадаси ғолиблари аниқланди

5 ноябрь 2022 йил
image

2022 йил 30 октябрь куни Тошкент шаҳридаги 81-сон ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактабида Халқ таълими вазирлиги ташаббуси ҳамда бош ҳомий Artel компанияси, Asaxiy корхонаси ва “Qorako‘l ZIYO” нодавлат таълим ташкилоти билан ҳамкорликда Тўхтамурод Жумаев номидаги 2-Қоракўл математика олимпиадасининг якуний босқичи ташкил этилди.

Унда республикамизнинг барча ҳудудларидан 500 нафарга яқин 5-11 синф ўқувчилари иштирок этди. Маълумот ўрнида айтиш лозимки, олимпиаданинг масофавий тарзда ўтказилган дастлабки босқичида 17000 нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этган эди.

Олимпиаданинг якуний босқичида 5-8 синф ўқувчиларига турли хил даражадаги 15 та очиқ тест (жавоби ёзиладиган) берилиб, уларни бажариш учун 120 дақиқа вақт ажратилди (жами 35 балл билан баҳоланди).

9-11 синф ўқувчиларига ҳар бири 7 баллдан баҳоланадиган 5 та масала тақдим қилиниб, уларни бажариш учун 180 дақиқа вақт ажратилди (жами 35 балл билан баҳоланди).

Олимпиада натижаларига кўра, ҳар бир синф кесимида иштирокчилар орасидан баллар кетма-кетлигида 3 нафар ғолиб (1-, 2-, 3-ўринлар) аниқланиб, жами 21 нафар ғолиб Artel компанияси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Фаол иштирок этган 5-8 синф ўқувчиларига Asaxiy китоблари топширилди.

Олимпиада ғолиблар билан қуйида танишингиз мумкин.

 

5-синф иштирокчилари ўртасида:

 

1-ўрин: Иброҳим Махмадустов - Тошкент шаҳар, Ал-Хоразмий мактаби ўқувчиси;

2-ўрин: Умарбек Убайдуллаев - Тошкент шаҳар, Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси;

3-ўрин: Мирмусаб Мирзоалимов - Тошкент шаҳар, Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси.

 

6-синф иштирокчилари ўртасида:

 

1-ўрин: Баҳодир Бобомуродов – Бухоро вилояти Президент мактаби ўқувчиси;

2-ўрин: Шавкат Жуманов - Тошкент шаҳар, Ал-Хоразмий мактаби ўқувчиси;

3-ўрин: Мирфайз Гуломов - Тошкент шаҳар, Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси.

 

7-синф иштирокчилари ўртасида:

 

1-ўрин: Абдулазиз Раджабов - Тошкент шаҳар, Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси;

2-ўрин: Файзибек Файзиев - Бухоро вилояти, Когон тумани, 10-сонли мактаб ўқувчиси;

3-ўрин: Муҳсина Мусаева - Тошкент шаҳар, Ал-Хоразмий мактаби ўқувчиси.

 

8-синф иштирокчилари ўртасида:

 

1-ўрин: Тўлқин Жайловов - Қашқадарё вилояти, Президент мактаби ўқувчиси;

2-ўрин: Расулбек Ғаффоров - Тошкент шаҳар, 144-сонли мактаб ўқувчиси;

3-ўрин: Элбек Ўроқов - Тошкент шаҳар, Ихтисослашган мактаб ўқувчиси.

 

9-синф иштирокчилари ўртасида:

 

1-ўрин: Озодбек Ахтамов - Тошкент шаҳар, Ал-Хоразмий мактаби ўқувчиси;

2-ўрин: Асадбек Бобоқулов - Тошкент вилояти, Қибрай тумани 5-мактаб ўқувчиси;

3-ўрин: Муҳаммаджон Бобомуродов - Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси.

 

10-синф иштирокчилари ўртасида:

 

1-ўрин: Мадина Суюнова - Қашқадарё вилояти, Китоб тумани 1-ДИМИ ўқувчиси;

2-ўрин: Нурмуҳаммад Отамуродов - Бухоро вилояти, Олот туманидаги Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси;

3-ўрин: Бегзодбек Хошимжонов - Андижон вилояти, Марҳамат тумани Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси.

 

11-синф иштирокчилари ўртасида:

 

1-ўрин: Анварбек Рахматов - Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси;

2-ўрин: Анварбек Садуллоев - Бухоро вилояти, Пешку тумани 18-сонли мактаб ўқувчиси;

3-ўрин: Қобилжон Лапасов - Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани 6-сонли мактаб ўқувчиси.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu