Сайт тест режимида ишламоқда

Халқ таълими вазири II Истамбул таълим саммитида иштирок этмоқда

4 ноябрь 2022 йил
image

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги юртимиз делегацияси аъзолари 2022 йил 4-5 ноябрь кунлари Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрида ўтказилаётган “Мактаб келажаги, пандемиядан сўнг таълим эҳтиёжлари” мавзусидаги II Истамбул таълим саммитида иштирок этмоқда.

Саммитнинг илк кунида ўтказилган тадбирларда Туркия ҳамда бошқа хорижий мамлакатларнинг таълим вазирлари, нуфузли ўқув олийгоҳлари профессорлари, Халқаро Маориф мактаблари ўқитувчилари қатнашишди.

Хорижий давлатларнинг соҳага доир етук мутахассислари томонидан катта қизиқиш билдирилаётган мазкур саммитда пост-пандемия даврида узлуксиз таълимни таъминлаш ҳамда кейинги қадамларни белгилаш муҳокама қилинмоқда. 

Халқаро саммитда нутқ сўзлаган Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов пандемия даврида Ўзбекистон Ҳукумати томонидан халқ таълими тизимида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ва режалар тўғрисида маълумот бериб ўтди. 

Хусусан, Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, халқ таълими тизимини ислоҳ қилишга қаратилган қатор ҳаётий ўзгаришлар ҳамда халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепциясида кўрсатилган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

II Истамбул таълим саммити доирасидаги тадбирлар эртага — 5 ноябрь куни давом этади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu