Сайт тест режимида ишламоқда

Қўқонда тарғиботчиларга 500 дона бадиий китоб совға қилинди

2 ноябрь 2022 йил
image

Бугун Қўқон шаҳридаги "Амирий" кутубхонасида Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар учун республика семинари ташкил этилди.

Ушбу семинарда Халқ таълими вазирлиги вакиллари, Республика Маънавият ва маърифат маркази раиси ўринбосари Фурқат Жўрақулов ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ботир Эргашев иштирок этди.

Ўқув-семинарда Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар иш фаолиятини ривожлантириш, иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш ва уларнинг рағбатлантиришни ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.

Шунингдек, тарғиботчилар учун ишлаб чиқилган ўқув-қўлланмалар тақдимоти ўтказилиб, мазкур қўлланма орқали бола билан ишлашнинг янгича йўллари тушунтирилди.

Тадбир якунида семинар иштирокчиларига 500 дона бадиий китоблар совға сифатида тарқатилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu