Сайт тест режимида ишламоқда

2 кун давомида Халқ таълими вазирлигининг барча ҳудудий бўлинма раҳбарлари иштирокида республика бўйлаб сайёр қабуллар ўтказилади

27 октябрь 2022 йил
image

Жорий йилнинг 27-28 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилади.

Унда фуқаролар ҳамда соҳа ходимлари халқ таълими тизимига оид барча масалалар, савол ва таклифлар билан мурожаат этиши мумкин.

Сайёр қабулларнинг ўтказилишига доир маълумотлар:

Андижон вилояти (вақти: 2022 йил 28 октябрь, соат: 10:00. Манзили: Андижон вилояти Жалақудуқ тумани)

Бухоро вилояти (вақти: 2022 йил 27 октябрь, соат: 14:00. Манзили: Бухоро вилояти Когон тумани, “Б.Нақшбанд” МФЙ, 1-уй)

Жиззах вилояти (вақти: 2022 йил 28 октябрь, соат 14:00. Манзили: Жиззах шаҳри, “Жиззахлик” МФЙ, Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним хиёбонида жойлашган Болалар кутубхонаси)

Қашқадарё вилояти (вақти: 2022 йил 27 октябрь, соат 10:00. Манзили: Чироқчи тумани халқ таълими бўлими)

Наманган вилояти (вақти: 2022 йил 27 октябрь, соат 10:00. Манзили: Наманган вилояти, Мингбулоқ тумани, “Мустақиллик” МФЙ, Э.Ўрманов кўчаси, 3-уй)

Навоий вилояти (вақти: 2022 йил 27 октябрь, соат 16:00. Манзили: Нурота тумани, “Авазсой” маҳалла фуқаролар йиғини биноси)

Самарқанд вилояти (вақти: 2022 йил 28 октябрь, соат 15:00. Манзили: Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани халқ таълими бўлими биноси, “Пулимуғор” МФЙ, Пажикент кўчаси, 345 уй)

Сирдарё вилояти (вақти: 2022 йил 28 октябрь, соат 09:00. Манзили: Ширин шаҳар, “Амир Темур” МФЙ, Ширин энергетика коллежи биноси)

Сурхондарё вилояти (вақти: 2022 йил 27 октябрь, соат 16:00. Манзили: Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани “Маданият уйи” биноси)

Тошкент вилояти (вақти: 2022 йил 27 октябрь, соат 14:00. Манзили: Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар халқ таълими бўлими биноси)

Фарғона вилояти (вақти: 2022 йил 28 октябрь, соат 10:00. Манзили: Фарғона вилояти, Фарғона тумани, Водил қишлоғи, Марғилон кўчаси, 52-уй)

Хоразм вилояти (вақти: 2022 йил 27 октябрь, соат 11:00. Манзили: Хоразм вилояти Боғот туманидаги 47-ИДУМ биноси)

Тошкент шаҳри (вақти: 2022 йил 27 октябрь, соат 17:00. Манзили: Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, "Баркамол авлод" болалар мактаби биноси)

Эслатма: Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири иштирокида ўтказиладиган сайёр қабулнинг вақти ва манзили тўғрисида алоҳида эълон берилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu