Сайт тест режимида ишламоқда

Умумтаълим мактабларига қуёш электр панеллари ўрнатилмоқда

25 октябрь 2022 йил
image

Бугунги кунда энергия тежовчи қурилмалар ва муқобил энергия ресурсларидан кенг фойдаланиш жараёнлари ҳар соҳада жадал ривожланиб бормоқда. Шу маънода ижтимоий обеъктларни қайта тикланувчи энергия манбалари билан таъминлаш борасида давлатимиз томонидан қатор муҳим ишлар амалга оширилмоқда.

2022 йил 10 июнь куни Президентимиз раҳбарлигида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида жорий йил якунига қадар Халқ таълими вазирлиги, тегишли ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар олдига юртимиздаги 1000 та умумтаълим мактаби биноларида қуёш электр панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш вазифаси қўйилган.

Мактабларга қуёш электр панелларини ўрнатиш бўйича Халқ таълими вазирлиги томонидан 390 та умумтаълим мактабига қуёш электр панелларини ўрнатиш ишлари амалга оширилади.

 

Маҳаллий ҳокимликлар томонидан 610 та мактаб биносига қуёш электр панеллари ўрнатилади

 

Юқорида келтириб ўтилган Ҳукумат топшириғига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари олдига жорий йил якунига қадар 2022 йил ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига киритилган объектлар харажатларини мақбуллаштириш ҳисобига жойлардаги 610 та умумтаълим мактабига камида 5-10 кВт қувватга эга қуёш электр панелларини ўрнатиш топшириғи берилган.

Бугунги кунга қадар маҳаллий ҳокимликлар ҳамда ҳомийлар томонидан Андижон, Навоий, Сирдарё, Фарғона ҳамда Тошкент вилоятларидаги мактабларда мазкур турдаги қуёш электр панелларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Тошкент вилоятидаги мактабларга қуёш электр панеллари ўрнатишда ҳомийлар жалб этилмоқда

 

Айтиш лозимки, мактаб биноларини қуёш электр панеллари билан таъминлашда ҳомийлик ёрдамларидан ҳам кенг фойдаланилмоқда.

Хусусан, “Falcon Hunting Solutions” МЧЖ ҳомийлигида Тошкент вилоятида 21 та умумтаълим мактабларига қуёш электр панелларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu