Сайт тест режимида ишламоқда

“МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ РЕПЕТИТОРСИЗ ТАЛАБА БЎЛА ОЛИШЛАРИ СИЗНИНГ ҚЎЛИНГИЗДА” — ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ БЎЛҒУСИ ПЕДАГОГЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

30 ноябрь 2021 йил
image

Бугун Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабалари билан учрашди. Учрашувда университет ректори Абдуғаффор Қирғизбоев, таълим даргоҳи ўқитувчилари ва бўлғуси педагог талабалар иштирок этди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашув давомида вазир бўлғуси педагогларнинг таълим тизимини ривожлантириш билан боғлиқ таклифларини тинглаб, фикр алмашди. 

“Менинг фарзандларимни ким тарбиялаяпти, уларга ким билим беряпти деган савол Президентимизни қийнаяпти. Шу сабабдан бугун мен олдингларга қалбида ўти бор кадрларни излаб, фикрларингни эшитиш учун келдим. Фаолиятимизни муваффақиятли ташкил қилишда сизларнинг малакали ва салоҳиятли ҳамда харидоргир кадр бўлиб етишишинглар жуда муҳим. Педагогика университети кадрлари саводсиз бўлса бу жамиятга, келажакка хиёнат бўлади. Ўтмишда қилинган ишлардан хулоса қилиб, келажакка қараш керак. Келажакни қуришнинг асосий пойдевори бу сизлар, яъни педагоглар”, — деди вазир.

photo2021-11-3019-01-15-2.jpg

Талабалардан бири нима сабабдан бугун мактаб ўқувчилари репетиторсиз Олий таълим муассасага кира олмаяпти деган саволига, вазир шундай жавоб берди:

“Айнан шу сабабдан бугун мен шу ердаман, шуни сизлардан сўрагани келдим. Фарзандларимизнинг эртага мактаб таълимининг ўзи билан кифояланиб, талаба бўлишлари сиз бўлғуси педагогларнинг қўлида. Ўзгаришларни бугун ўзимиздан бошлашимиз керак. Айбдор излашдан фойда йўқ. Сиз эртага мактабларимизда мана шундай ўқитувчи бўлиш бугундан ҳаракат қилишингиз лозим. Мактабларимизга шижоатли, маҳоратли ва юқори салоҳиятли кадрлар керак.” 

Дўстона руҳда ўтган учрашув қизиқарли баҳс-мунозараларга бой бўлди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu