Сайт тест режимида ишламоқда

Мактаблардаги Ёшлар театр-студиялари 295 мингдан ортиқ иқтидорли ўқувчиларни қамраб олган

21 октябрь 2022 йил
image

Маданият ва Халқ таълими вазирликларининг 2018 йил 29 ноябрдаги тегишли қўшма қарори асосида мамлакатимиздаги мавжуд умумтаълим мактабларида тажриба синов тариқасида 3 213 та ҳаваскор Ёшлар театр-студиялари фаолият юритиб келмоқда. Айни вақтда мазкур студияларга 295 596 нафар ўқувчи жалб этилган.

Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда ўтган вақт давомида умумтаълим мактабларидаги Ёшлар театр студиялари учун “Ботир йигит ва пари қиз”, “Жалолиддин тулпори”, “Қалдирғоч билан майна”, “Қодирий кулдирганда”, “Рустам. Ким аълочи”,  “Рустам. Сеҳрли сандиқча”, “Соғлом танда соғ ақл”, “Тилла туёқли оху”, “Хонатлас” ҳамда “Алпомишнинг болалиги” каби ўндан ортиқ пьесалари етказиб берилди.

Мазкур Ёшлар театр студиялари орқали актёрлик маҳорати шаклланган мактаб ўқувчилари бугунги кунга қадар турли кино ва сериалларда рол ижро этиб келишмоқда.

Жумладан, Камила Якубова, Муҳаммадали Саҳобов, Нилуфар Мирахмедова, Ирода Турғунова, Жамшид Мамаюсупов, Беҳруз Бадалов, Сайидазиз Саматов, Исмоил Ибрагимов, Фардис Сайфитдинов, Самина Ахмедова каби юздан ортиқ иқтидорли ёшларимиз айни кунларда миллий ва хорижий фильмлардаги турли даражадаги ролларни ижро этишмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu