Сайт тест режимида ишламоқда

Халқ таълими вазири Шеробод туманида бир аср аввал барпо этилган мактаб жамоасининг масъулияти ва фидойилигига юқори баҳо берди

20 октябрь 2022 йил
image

Вазирлик мутасаддилари Шеробод туманидаги Сайёр қабулдан аввал бир неча мактаблар фаолиятини ўрганди. Дастлабки манзил 2-мактаб бўлди. Ушбу масканда 315 ўринда қарийб минг нафарга яқин ўқувчи (3,2 коэффициентда) таълим олмоқда. Мазкур ҳолат ўқув жараёнларини самарали ташкил этиш, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш имконини бермайди. Шу боис, келгуси 2023 йилда қўшимча ўқув биноси қуриш таклифи берилиб, ўқувчиларга муносиб шароит яратиш чораларини кўриш белгиланди.

Мактабда дарс жараёнларида қатнашилиб, 7-синф ўқувчиларининг билимлари синовдан ўтказилди. Тарих, математика, физика фанларидан савол-жавоб қилиниб, фаол қатнашган 1 нафар ўқувчига ноутбук тақдим этилди. 

Сўнгра таълим масканларини ўрганиш жараёни тумандаги 28-мактабда ҳам давом эттирилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу мактаб бундан бир аср аввал (1924 йилда) барпо этилган бўлса-да, мактаб жамоасининг масъулияти ва фидойилиги боис айни вақтда таълим масканининг сақланиши, озодалиги яхши ҳолатда. Мактаб биноси келгуси йилда реконструкция қилиниб, ўқувчиларга муносиб шароит яратилиши учун Инвестиция дастурига киритилиши режалаштирилди.

Шунингдек, дарс жараёнида фаол иштирок этган 7-синфнинг  уч нафар аълочи ўқувчисига  ноутбук тақдим этилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu