Сайт тест режимида ишламоқда

Илк бор ўтказилган Халқаро ўзбек тили ва адабиёти фани олимпиадасида 43 нафар чет эллик ўқувчилар иштирок этди

20 октябрь 2022 йил
image

Аввал хабар қилинганидек, Халқ таълими вазирлиги томонидан илк бора хорижий давлатлар билан фан ва таълим соҳасида ҳамкорликни кучайтириш орқали чет эллик ёшларнинг ўзбек тили ва адабиётига бўлган қизиқишини ошириш, ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги нуфузини юксалтириш мақсадида Халқаро ўзбек тили ва адабиёти фан олимпиадаси онлайн тарзда ўтказилди.

15-17 ёш ўқувчилар ўртасида ўтказилган ушбу олимпиадада АҚШ, Афғонистон, Белоруссия, Россия, Украина, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларидан 43 нафар хорижий фуқаро ҳамда юртимиздаги таълим рус ва қардош тилларда олиб бориладиган мактабларда таҳсил олаётган 968 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Олимпиадада иштирок этиш истагидаги халқаро иштирокчиларнинг мурожаатлари https://internationalolympiad.uzedu.uz/uz, юртимиз фуқароларининг мурожаатлари https://oo.uzedu.uz манзили орқали қабул қилинди.

Олимпиада жараёнлари тест шаклида ўтказилиб, натижаларни баҳолашда ўқувчиларнинг якуний тўплаган бали ва тест топшириқларини ечиш учун сарфлаган вақтига устуворлик берилди.

Олимпиада натижалари хорижий фуқаролар ва мамлакатимиз фуқаролари учун алоҳида баҳоланди ва ҳар бир йўналишнинг 1-,2-,3-ўринлари бўйича 6 нафардан, жами 12 нафар ғолиб аниқланди.

Ғолиб чет эл фуқаролари:

1-ўрин: Арслан Муминов (Россия Федерацияси);

2-ўрин: Маржан Матёқубова (Қозоғистон Республикаси);

2-ўрин: Муҳаммад Абдурахимов (АҚШ)

3-ўрин: Элалуддин Аҳамади (Афғонистон);

3-ўрин: Табассум Ноори (Афғонистон);

3-ўрин: Зубайда Юлдашева (Россия Федерацияси).

Ғолиб Ўзбекистон фуқаролари:

1-ўрин: Ҳайитгул Элмуродова;

2-ўрин: Нозанин Зохирова;

2-ўрин: Баракабону Юсуфий;

3-ўрин: Шахзода Луқмонова;

3-ўрин: Дилбар Усмонова;

3-ўрин: Ҳумоюн Валижонов.

Эслатма: Халқаро ўзбек тили ва адабиёти фан олимпиадаси ғолибларига тасдиқловчи сертификатлар иштирокчиларнинг электрон манзилига юбориш орқали етказилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu