Сайт тест режимида ишламоқда

Наманганда инвестиция дастури ижроси вазир ўринбосари иштирокида таҳлилий ўрганилди

13 октябрь 2022 йил
image

Инвестиция дастури доирасида мактабларда олиб борилаётган қурилиш – таъмирлаш жараёнлари, таълим муассасаларининг жиҳоз-инвентарлар билан таъминланганлик ҳолати, куз – қиш мавсумига тайёргарлик масалаларини ўрганиш ва уларни ҳал қилиш билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган вазифалар юзасидан чоралар кўриш мақсадида Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев Наманганда бўлиб, инвестиция дастурига киритилган мактабларга  жиҳозларни етказиб берувчи “Зиё мебель” МЧЖ раҳбар – мутасаддилари билан мулоқот ўтказди.

Мутасаддиларга жиҳозларни сифатли, стандарт асосида бажарилиши ва қисқа фурсатда таълим муассасаларига етказилиши борасида топшириқлар берилди.

Давлат инвестиция доирасида Поп туман “Ўрта Хонобод” МФЙ  ҳудудида лойиҳа қиймати 12 млрд 703 млн 53 минг, “Юксалиш” МФЙ ҳудудида лойиҳа қиймати 12 млрд 934 млн 77 минг сўмни ташкил этувчи 330 ўринли янгидан қурилаётган мактаблардаги қурилиш – таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди. Бунёдкорлик ишлари замонавий талаблар асосида мукаммал амалга оширилиши, қурилиш ишларини сифатли бажарилиши юзасидан масъул-мутасаддиларга топшириқ ва зарур кўрсатмалар берилди.

 

Наманган вилояти халқ таълими
бошқармаси Ахборот хизмати

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu