Сайт тест режимида ишламоқда

ШОФИРКОНДА 49-МАКТАБНИНГ ҚЎШИМЧА ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

27 август 2022 йил
image

Бугун доригарликлар учун қўшалоқ байрам. Сабаби Мустақиллигимизнинг 31 йиллик тўйи тантаналарига ҳамоҳанг тарзда ҳудуддаги  49-умумтаълим мактаби учун қўшимча бино қурилиб, фойдаланишга топширилди. 

Мазкур мактабнинг анча йиллар илгари ҳашар йўли билан қурилган биринчи биноси яроқсиз ҳолатга келиб қолгани боис ўқувчилар 2012 йилда қурилган бинода 2 сменада таҳсил олишар эди. 

Бугунга келиб эса Инвестиция дастури асосида 240 ўринли қўшимча бино 2 млрд. 520 млн. сўм маблағ эвазига қуриб битказилди.

Қўшимча бино қурилиши натижасида 510 нафар  ўқувчи 1 сменада таълим олиш имконига эга бўлиб, мактабнинг  50 нафар фан ўқитувчилари томонидан ўқувчилар билан қўшимча ишлаш, замонавий ўқув жиҳозлари, АКТлардан фойдаланган ҳолда юқори натижаларга эришиш имконияти ошди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu