Сайт тест режимида ишламоқда

Малайзияда IBBY 38-Халқаро болалар ва ўсмирлар китоби конгресси ўтказилмоқда

7 сентябрь 2022 йил
image

Жорий йилнинг 5-8 сентябрь кунлари Малайзияда Болалар ва ўсмирлар китоблари бўйича халқаро Кенгашнинг (International Board on Books for Yaung People / IBBY) 38-Халқаро конгресси бўлиб ўтмоқда.

Халқаро форумда  Малайзия, Ҳиндистон, Жанубий Африка, Франция, АҚШ, Канада, Эрон, Германия, Испания, Дания, Ливан, Жанубий Корея, Япония, Норвегия, Франция, Швециядан Миллий шўъба  делегациялари, шунингдек, Республика болалар кутубхонаси вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Форумнинг 1-куни доирасида ялпи ва шўъба сессиялари, шунингдек, Канада ва Малайзиядаги IBBY кўмагида болалар китобхонлигини ривожлантириш ва тарғиб қилиш бўйича амалга оширилган лойиҳалар тақдимоти ҳамда имконияти чекланган болалар ва ўсмирлар учун китоблар тўплами кўргазмаси бўлиб ўтди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu