Сайт тест режимида ишламоқда

Заковатли ўқувчилар сараланмоқда!

12 сентябрь 2022 йил
image

Жорий йилнинг 12 сентябрида умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг туман, шаҳар босқичларига старт берилди.

“Заковат” интеллектуал ўйини Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда "Zakovat intellektual klubi" ННТ билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Заковат” интеллектуал ўйинининг республика босқичида  (1-3-ўринлар) ғолиб бўлган жамоа аъзоларига амалдаги тартиб бўйича бир йил давомида “Заковат стипендияси” тўлаб борилади. Шунингдек, ғолиб ва совриндор (1-3-ўринлар) бўлган жамоа аъзолари олий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларига базавий тўлов контракт асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади.

“Заковат” интеллектуал ўйинининг маҳаллий босқичлари 20 сентябрга қадар давом этади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu