Сайт тест режимида ишламоқда

8-синф “Адабиёт” фани дарслиги хусусида ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган видеохабарга МУНОСАБАТ

14 сентябрь 2022 йил
image

Ижтимоий тармоқлар орқали видеоси тарқалган 8-синф “Адабиёт” фани дарслиги макети 2010 йилда  Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан яратилган. Мазкур дарслик сўнгги маротаба ушбу нашриёт томонидан 2019 йилда чоп этилган 4-нашр ҳисобланади.

Юзага келган вазият (Асқад Мухтор тўғрисида маълумотнинг бир неча маротаба берилиши)ни ўрганиш мақсадида вазирлик томонидан 14 сентябрь куни Сурхондарё, Хоразм, Навоий, Андижон, Тошкент, Қашқадарё вилоятлари мактабларида, айнан 8-синф “Адабиёт” фани дарслиги кўздан кечирилди.

Ўрганиш жараёнида кенг муҳокамага сабаб бўлган ҳолат кўздан кечирилган дарсликларда мавжуд эмаслигини қуйидаги видео ва фотолавҳаларда кўришингиз мумкин.

Шу ўринда, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа муаллифи фарзандига дарслик қайси мактабда берилганини аниқлаш имконияти бўлмади (видеода ҳеч қандай маълумот берилмаган).

Видео муаллифидан мазкур дарслик ҳақиқатдан ҳам мактаб кутубхонасидан берилган бўлса уни вазирликка @bookedu_bot телеграм боти орқали мурожаат қилган ҳолда мактаб кутубхонасига қайтариб, ўрнига сифатли дарсликни олишини сўраймиз. 

Шу билан бирга, видеони тарқатган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан ҳолат юзасидан маълумотни вазирликка тақдим этишларини ва уни ижобий ҳал қилинишида ёрдам беришларини сўраб қоламиз.

ЎРГАНИШ ЖАРАЁНЛАРИГА ОИД ВИДЕО ВА ФОТОЛАВҲАЛАР ҚУЙИДАГИ ҲАВОЛАДА 

https://t.me/uzedu/18393

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu