Сайт тест режимида ишламоқда

Гематология марказидаги “Меҳрли мактаб”да болаларнинг бўш вақтлари мазмунли ташкил этилмоқда (+ВИДЕО)

25 август 2022 йил
image

Гематология марказидаги “Меҳрли мактаб”да болаларнинг бўш вақтлари мазмунли ташкил этилмоқда (+ВИДЕО)

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Меҳрли мактаб”да Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунология марказида даволанаётган мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларнинг турли тўгаракларда билим ва салоҳияти ошириб борилмоқда.

Хусусан, ўғил-қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Арт терапия”, “Шахмат-шашка”, “Мусиқа терапия”, робототехника ва фан тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган.

Айни кунларда “Тасвирий санъат” тўгарагида Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига атаб чизилган суратлар, “Мусиқа терапия”да эса Ватанимизни мадҳ этувчи қўшиқлар билан болажонлар вақти мазмунли ўтказилмоқда.

Шунингдек, болалар ва уларнинг оналари билан турли мавзуларда “Заковат” ўйинлари ташкил этилиши барчага манзур бўлмоқда. Энг асосийси, бу каби ўйинларга ўқувчиларнинг қизиқиши ошиб бормоқда. “Ўйла, изла, топ” каби қизиқарли ўйинлар орқали болажонлар билими бойитилмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu