Сайт тест режимида ишламоқда

БУГУН ҚОЗОҒИСТОНДА 18-ХАЛҚАРО ЖАУТИКОВ ОЛИМПИАДАСИГА START БЕРИЛДИ

16 февраль 2022 йил
image

Жорий йилнинг 15-16 феврал кунлари 18-Халқаро Жаутиков олимпиадаси ўтказилади. Масофавий тарзда ташкил етилган мазкур..

Жорий йилнинг 15-16 феврал кунлари 18-Халқаро Жаутиков олимпиадаси ўтказилади.

Масофавий тарзда ташкил етилган мазкур олимпиадада 3 нафар математика, 2 нафардан физика ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанларини чуқур ўзлаштирган ўқувчилардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси иштирок етмоқда.

Мазкур терма жамоа халқаро олимпиадаларда иштирок етиш учун ўтказилган 1-саралаш босқичи натижаларига кўра шакллантирилган. Иштирокчилар рўйхати билан танишинг:

Математика фанидан:

✅ Лазизбек Ражаббоев - Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Халқаро математика мактаби, 11-синф ўқувчиси, биринчи саралаш босқичи 1-ўрин соҳиби;

✅ Нурмуҳаммад Отамуродов - Бухоро вилояти, Олот тумани, 31-ИДУМ, 9-синф ўқувчиси, биринчи саралаш босқичи 2-ўрин соҳиби;

✅ Диёрбек Ражабов - Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, 5-ИДУМ, 11-синф ўқувчиси, биринчи саралаш босқичи 3-ўрин соҳиби;

Физика фанидан:

✅ Мадинабону Хасанжонова - Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, С.Сирожиддинов академик лицейи, 2-босқич ўқувчиси, биринчи саралаш босқичи 1-ўрин соҳиби;

✅ Хумоюншох Мамасодиқов - Андижон вилояти, Асака тумани, 24-ИДУМ, 11-синф ўқувчиси, биринчи саралаш босқичи 2-ўрин соҳиби;

Информатика ва ахборот технологиялари фанидан:

✅ Святослав Ким - Тошкент шаҳри, Халқаро Westminster университети академик лицейи, 2-босқич ўқувчиси, биринчи саралаш босқичи 1-ўрин соҳиби;

✅ Дилшодбек Хўжаев - Тошкент шаҳри, АФИДУМ, 10-синф ўқувчиси, биринчи саралаш босқичи 2-ўрин соҳиби;

Еслатиб ўтамиз 2021 йилда ХИВ Халқаро Жаутиков олимпиадасида 56 нафар ўзбекистонлик ўқувчилар иштирок етиб, 1 та олтин, 2 та кумуш ва 10 та бронза медални қўлга киритган еди.

Бу йилги олимпиадада ихтиёрий равишда терма жамоадан ташқари 100 дан ортиқ ўзбекистонлик ўқувчилар иштирок етиш учун рўйхатдан ўтган.

Халқ таълими вазирлиги барча иштирокчи ўқувчиларимизга омад тилаб қолади.

Халқаро Олимпиада ҳақида батафсил маълумотни ушбу ҳаволадан олишингиз мумкин

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu