Сайт тест режимида ишламоқда

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ ҲУДУДИЙ МАЛАКА ОШИРИШ МАРКАЗИ ПЕДАГОГЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

1 июнь 2022 йил
image

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Сирдарё вилоятида педагогларни малакасини ошириш Ҳудудий марказида яратилган шароитлар билан танишиб, профессор-ўқитувчилар билан учрашди. Давлатимиз Раҳбари бошчилигида шу йили 5 апрель куни халқ таълими тизимини такомиллаштириш масаласига бағишланган видеоселектор йиғилишида Ҳудудий малака ошириш марказлари қайта ташкил этилиб, педагогларни янги методикаларга ўргатиш таълим марказига айлантирилиши таъкидланган эди. Бундан кўзланган мақсад таълим сифатини ошириш учун дарс жараёнларини янгича ёндашув, илғор методикалар асосида ташкил этишдан иборат. Бунда ушбу марказ драйвер вазифасини ўтаб, ўқитувчиларни янги методикаларга ўргатади, бу ерда малака оширган педагоглар ўз мактабида ўқувчиларга сифатли таълим беради. 

photo2022-06-0118-43-28.jpg

Марказнинг шунчаки номи ўзгариб қолмайди, уларга юклатилган вазифалар ҳам ўзгаради. Шу билан бирга Тошкент давлат педагогика университети ҳам трансформация қилинган холда Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилади.

photo2022-06-0118-43-27.jpg

Эндиликда марказ педагоглари ҳам масъулиятини ошириб, мактаб ўқитувчиларига амалий ва методик ёрдам кўрсатиши зарур.

“Жамият тараққиёти, эртанги келажак педагоглар қўлида, бу жуда катта масъулият” — деб таъкидлади вазир.

photo2022-06-0118-43-26.jpg

Яқин кунларда алоҳида норматив ҳужжат қабул қилиниб, марказ тузилмаси, функциялари ўзгаради, аниқ вазифалари белгилаб берилади.

photo2022-06-0118-43-29.jpg

Учрашув сўнгида марказ педагогларининг таълим соҳасидаги таклифлари тингланди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu