Сайт тест режимида ишламоқда

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИДА ИШТИРОК ЭТДИ

1 июнь 2022 йил
image

Бугун, 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов билан биргаликда Сирдарёда болалар учун ташкил этилган байрам тадбирларида иштирок этди. 

photo2022-06-0117-59-04.jpg

Дастлаб, вазир Гулистон шаҳридаги “Саховат” савдо марказида янги барпо этилган болалар ўйин майдончасининг очилиш тадбирида қатнашди. Бу ерда болалар учун қувонч улашадиган замонавий ўйингоҳлар ташкил этилган.

photo2022-06-0118-40-57.jpg

photo2022-06-0119-39-42.jpg

Сўнгра Гулистон туманидаги янги барпо этилган “Ёшлар боғи”нинг очилиш тадбирида қатнашиб, туманнинг 500 нафар битирувчилари билан учрашди. Муддатидан аввал олий ўқув юрти талабаси бўлган 4 нафар битирувчи ҳамда “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиблари тақдирланди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu