Сайт тест режимида ишламоқда

БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН “МЕҲРЛИ МАКТАБ” ЎҚУВЧИЛАРИГА СОВҒАЛАР ТОПШИРИЛДИ

1 июнь 2022 йил
image

Жорий йилнинг 1 июнь куни  Халқ таълими вазирлиги ҳузурида ташкил этилган “Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасасида Халқаро болалар кунига бағишланган байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ходимлари ҳамда санъаткорлар иштирок этди.

photo2022-06-0115-54-32.jpg

Байрам аввалида тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан болажонларни қутлади. Болаларга Мактабгача таълим вазирлиги томонидан совғалар топширилди. Сўнгра санъаткорлар, болажонлар ва мактаб ўқитувчи-педагоглар ижросида концерт дастури бўлиб ўтди. 

photo2022-06-0115-54-28.jpg

-  Таълим масканимиз Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болажонларнинг мактаб таълимидаги узлуксизликнинг таъминлаш мақсадида  ташкил этилган.  Масканимизда   боғча ёшидаги, яъни 1 ярим ёшдан 7 ёшга қадар бўлган болалар ҳамда 1-синфдан то 11-синф ёшидаги ўқувчиларга таълим-тарбия берилади. Таълим муассасасида ўқувчиларга барча шароитлар яратилган. Айни вақтда таътилнинг илк кунлари бошланиб, мактабимизда робототехника, расм, мусиқа тўгараклари фаолият юритмоқда. Дарс ва тўгараклардан бўш вақтларда ўқувчилар учун турли тадбирлар ташкил этилади. Бугун ташкил этилган тадбир доирасида ҳар бир ўғил-қизимизга совғалар топширилиши уларнинг кайфиятини янада кўтарди, - деди “Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасаси директори Нигора Алимова.

photo2022-06-0115-54-31.jpg

photo2022-06-0115-54-25.jpg

Эслатиб ўтамиз, “Меҳрли мактаб” фаолияти Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болаларга узлуксиз таълим жараёнларини ташкил этиш мақсадида йўлга қўйилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu