Сайт тест режимида ишламоқда

ШАРЖА ШАҲРИДА ШАХМАТ БЎЙИЧА ЎТКАЗИЛГАН ХАЛҚАРО ТУРНИРДА ЎЗБЕКИСТОН ЎҚУВЧИЛАРИ УЛКАН МУВАФФАҚИЯТНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

31 май 2022 йил
image

Бирлашган Араб Амирлигининг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича “5th Sharjah Masters 2022” халқаро турнирида 31 давлатдан келган иштирокчилар қаторида Ўзбекистон ёшлари ҳам фаол қатнашиб, ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилди.

Хусусан, Яшнобод туманидаги 152-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Нодирбек Абдусатторов ушбу турнирда муваффақиятли иштирок этиб, чемпионликни қўлга киритди.

Шунингдек, мазкур турнирда  Нодирбек Абдусатторов билан бирга юртимиз ёшлари Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Ҳумоюн Бекмуротов ҳам фаол иштирок этди. Сергели туманидаги 300-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Жавоҳир Синдоров кучли совриндорлар қаторидан ўрин олди.

Тошкент халқаро аэропортида халқаро шахмат турнири иштирокчилари тантанали кутиб олинди.

Юртимиз шарафини ҳимоя қилиб, ғолибликни қўлга киритган ёшларимизга келгусида улкан зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз!

info@xtv.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu