Сайт тест режимида ишламоқда

АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ОЛИМПИАДА ЮҚОРИ НАТИЖА ҚАЙД ЭТГАН ЎҚУВЧИЛАР ЗАХИРА ТЕРМА ЖАМОАСИГА НОМЗОД СИФАТИДА КИРИТИЛАДИ

27 май 2022 йил
image

Бугун 7-8 синф ўқувчилари ўртасида математика, физика, кимё ва биология фанларидан ал-Хоразмий номидаги олимпиаданинг республика босқичига старт берилди.

Мазкур олимпиададан кўзланган асосий мақсад, математика, физика, кимё ва биология фани бўйича билимли, ушбу фанга қизиқувчи, интилувчан ёшларни аниқлаш, уларни нуфузли халқаро фан олимпиадалари учун тизимли, пухта тайёргарлик кўришларини таъминлаш ҳамда иқтидорли ўқувчиларга кўмаклашиш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдан иборат.

photo2022-05-2709-30-57.jpg

Ушбу олимпиадада муваффақиятли иштирок этган ўқувчилар келгусида республика, минтақавий ва халқаро миқёсда ташкил қилинадиган турли интеллектуал мусобақаларда, олимпиадаларда иштирок этувчи республика терма жамоасига номзод сифатида киритилади.

Шунингдек, нуфузли халқаро олимпиадаларда Ўзбекистон терма жамоасининг натижадорлигини ошириш мақсадида ёш иқтидорларни захирада тайёрлаб бориш амалиёти жорий этилади.

photo2022-05-2709-31-00.jpg

Олимпиада 28 май куни ўз ниҳоясига етади ва ғолиб ўқувчилар вазирлик томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu