Сайт тест режимида ишламоқда

“ЁШ ҚУТҚАРУВЧИ” ҲАРБИЙ-СПОРТ МУСОБАҚАСИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

27 май 2022 йил
image

Жорий йилнинг 26 май куни Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар, Жисмоний тарбия ва спорт, Олий ва ўрта махсус таълим, Маданият, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, шунингдек, Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан ташкил этилаётган “Ёш қутқарувчи” ҳарбий-спорт мусобақасининг республика босқичига старт берилди.

photo2022-05-2620-34-11.jpg

Мазкур мусобақани ўтказишдан асосий мақсад мактаб ўқувчиларида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олишдан иборат.

photo2022-05-2620-47-46.jpg

Шу мақсадда ўтказилаётган мазкур мусобақада ҳар бир ҳудуддан биттадан, жами 14 та жамоа дўстона беллашмоқда. Иштирокчилар беллашувларда ўз қобилият ва истеъдодларини намоён этмоқда.

 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu