Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОННИНГ БАРЧА МАКТАБЛАРИДА "СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ" САДОЛАРИ ЖАРАНГЛАДИ

25 май 2022 йил
image

Бугун, 25 май куни юртимизнинг барча мактабларида 2021-2022 ўқув йили якунланиб, “Сўнгги қўнғироқ” садолари жаранглади.

Ушбу сана мактабни битираётган ҳар бир ўқувчи учун жуда унутилмас ва ҳаяжонли лаҳзаларга бой бўлади. Сабаби айнан мана шу куни барча жонажон мактаби билан хайрлашиб, катта ҳаёт сари қадам қўяди. 11 йил давомида сабоқ олган устоз-мураббийлари, жонажон синфдошлари билан хайрлашади. 

photo2022-05-2510-20-55.jpg

Жорий йилда ҳам “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари мактабларда ўзига хос тарзда, кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Жорий йилда юртимиздаги 10 130 та умумтаълим мактабларни 390 минг нафардан ортиқ битирувчи тамомламоқда. 

Мамлакатимизнинг барча таълим масканларидаги "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари Давлатимиз раҳбари томонидан битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табрикни ўқувчиларга етказиш билан бошланди.

photo2022-05-2510-09-30.jpg

Тадбир доирасида йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори кўрсаткичларга эришган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилди. 2021-2022 ўқув йилида фан олимпиадалари, кўрик танлов ва спорт мусобақаларида иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаган ҳамда ижодкор ўқитувчилар фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

photo2022-05-2510-09-05.jpg

Тадбир сўнгида битирувчи синф ўқувчилари таълим берган устозлари, севимли таълим масканлари, ўзлари учун яратилган барча шароитлар учун миннатдорчилик билдирди. Қалбларни ҳаяжонга солувчи “Сўнгги қўнғироқ” садолари янгради.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu